Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норин ва Сирдарё дарёларида сув сатҳининг кескин кўтарилиши кузатилади – мутахассис

Норин ва Сирдарё дарёларида сув сатҳининг кескин кўтарилиши кузатилади – мутахассис

Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин ва кейинроқ Сирдарё дарёларида сув сатҳининг кескин ошиши ва унинг ушбу дарё қирғоқларига бўлган хавфи кутиляпти.

Бу ҳақда гидрометеоролог мутахассис Эркин Абдулаҳатов маълум қилмоқда.

Мутахассиснинг билдиришича, бу жорий йил 15 декабрь куни Қирғизистоннинг «Тўхтағул» сув омборидан секундига 800 метр кубгача сув ташлангани билан боғлиқ. 

«Декабрь ойи иккинчи ўн кунлиги ўрталаридан бошлаб совуқ антициклон Қирғизистон ҳудудларидан чуқур ўтиши уларда токка бўлган эҳтиёжни ҳаддан ташқари ошириб юборди.

Натижада «Тўхтағул» гидроагрегатларида кўпроқ ток ишлаб чиқариш учун сув омборидан секундига 800 метр кубгача сув ташланди. Бу сўнги 10 кунлик ичида сув омборидан икки баробар кўп миқдорда сув ташлаш кўрсаткичидир», – деб ёзади мутахассис.

Унинг эслатишича, Наманган вилояти ҳокимининг жорий йил 15 декабр куни Норин дарёсининг Норин тумани Гулистон участкасидан кесиб ўтган қисмида қирғоқ мустаҳкамлаш, дамба кўтариш ишларини жойига бориб кўздан кечиргани бежиз эмас. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг