Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муваффақият формуласи: бу қандай сир?

Муваффақият формуласи: бу қандай сир?

Кураш шундай кучли воситаки, унинг ёрдамида табиат инсониятни униб-ўсишга мажбур этади. Бу оғир синовми ёки биринчи тоифадаги тажрибами? Ҳаммаси унга қандай муносабатда бўлишга боғлиқ. Курашсиз муваффақиятга эришиш қийин.

Туғилишдан ўлимга қадар бўлган ҳаёт бу, адабий тилда айтганда, тобора ўсиб борадиган муқаррар курашдан иборат тўхтовсиз мақсаддир. Биз кураш давомида муяссар бўладиган тажриба яхлитлик бўлиб, ҳаётий тажрибаларимиз кам-камдан тўпланиб боради.

«Ишни қилаверинг, ─ деган эди Эмерсон, ─ ва сиз тобора кучга тўлиб бораверасиз».

«Кураш билан юзма-юз келинг ва уни эгаллаб олинг, ─ дейди Табиат, ─ ана шунда сизда куч-қувват ва донишмандлик пайдо бўлади, бу эса эҳтиёжларингизни етарли даражада қоплайди. Ўрмондаги энг катта дарахтлар яхши ҳимояланмагани боис эмас, балки ҳар томондан бўладиган табиат ҳодисалари ва бошқа дарахтларга дуч келиб курашгани ва уларни енггани боис кучлидир».

Менинг бобом арава ясаш билан шуғулланган. У ўз еридан ҳосилни йиғиштириб олгач, ҳамиша дала ўртасида бир неча дуб дарахтларини қолдирарди. Жазирама офтоби қиздирадиган бу дарахтлар ҳамма томонга – шамолларга бағрини очганди. Ўз ҳаёти учун курашган дарахтлар, айниқса кучли эди. Инжиқ дарахтлар эса ўрмон бағрига биқиниб яширинганди. Аравага ғилдирак ясашда айнан шу дарахтлардан фойдаланилар ва бобом уларни ғилдирак шаклига қараб алоҳида-алоҳида кесар экан, синиб кетишидан асло қўрқмасди. Чунки бу дарахтлар доимий равишда яшаб қолиш учун курашган, энг оғир машаққатларга чидаш бериб, етарлича кучли бўлиб ўсган эди.

Худди шундай кураш инсон иродасини тоблайди. Аксарият одамлар ҳаёт йўлида қаршиликка дуч келмасликка ҳаракат қилади. Улар бундай фалсафа дарёларнинг ўз оқимини ўзгартиришга қодир бўлган кучга тенг эканлигини англай олмайди, айрим ҳолларда эса шундай таъсирни инсон ҳаётида ҳам кўрсатмоқчи бўлади. Курашларда ўсиб чиқадиган ахлоқий кучларсиз биз ҳаётда мақсадсиз ва режасиз қалқиб, кучли равишда улоқиб юрардик.

Ниҳоят ҳаётдаги мақсадимизни англаб, бир жараёндаги омил билан муроса қиламиз, яъни бизни курашга мажбур этувчи вазият ҳамиша мавжуд. Натижада курашни айни ҳолатда зарурат сифатида қабул қила бошлаймиз.

Кураш бизни олға ҳаракат қилишга мажбур этади, акс ҳолда тепса-тебранмасларга айланиб қолган бўлардик. Ва у муваффақият фақат кураш орқали юзага келишини англатувчи ҳақиқатни тўла-тўкис фаҳмлашга олиб келади: ҳаётда ҳеч нарсага курашсиз эришиб бўлмайди. Агар бу осон бўлганида, ҳамма эришарди. Қаерда муваффақият қозонган кишини кўрсангиз, у эркакми, аёлми, ҳамма вақт курашлар гирдобида юрганига амин бўласиз. Ҳаёт бу курашлардан иборат ва кимки қийинчиликларга юзма-юз келиб, уни енгса ва тақдирнинг навбатдаги чақириғига томон ошиқса, мукофотга муяссар бўлади.

Камина бизнес коллежни тугатгач, биринчи хўжайиним – чуқур ҳуқуқий амалиётга эга Руфус А.Эйрс билан иш олиб бордим. Унга кечқурунлари ҳамда таътил даврида ёрдам беришимга тўғри келарди. Ҳар сафар ишни тугатганимиздан сўнг Эйрс мажбуран ишлатдим, дегандек мендан кечирим сўрарди. Аммо: «Сиз менга катта ёрдам бердингиз, ҳаммадан кўпроқ ўзингизга кўмаклашдингиз, биз бугун кечқурун яхшигина ҳаётий тажрибага эга бўлдик», ─ деб қўшиб ҳам қўярди.

Мен Генри Форднинг ёрдамчиларидан бирига: «Муваффақият формуласи қандай бўлади?» ─ деб савол берганман. Унинг жавобини ҳанузгача унутмайман: «Мен йўлимда жаноб Форд каби кишилар тургани учун ишни бемалол уддалайман. Умид қиламанки, бундай инсонлар бирор ишни амалга оширишни истаган пайтларида, менга мурожаат қилишади».

Агар сиз ҳам курашга отланмоқчи бўлсангиз, ўзингизни асло четга олманг. У ўрганиш, ўсиш ва муваффақият қозониб, ўзиб кетишингизга ёрдам беради.

(Наполеон Хилл китобидан)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг