Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзиёевнинг Тожикистон сафари хусусида расмий хабар берилди

Мирзиёевнинг Тожикистон сафари хусусида расмий хабар берилди

Бир муддат олдин Ўзбекистон Президентининг 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиши ҳақида хабар берилган эди. 

Президент Матбуот хизмати олий даражадаги ушбу ташриф қўшни давлат етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалга оширилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг