Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мева-сабзавот етиштириш учун аҳолига 60 минг гектар ер тарқатилади

Мева-сабзавот етиштириш учун аҳолига 60 минг гектар ер тарқатилади

Йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бунинг натижасида 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.

Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 миллиард долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.

Бунинг учун 1 триллион сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.

Шунингдек, жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокультиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.

Шунингдек, бу йил 127 минг гектарда тупроқ унумдорлигини ошириш ва 677 минг гектар яйловларни деградациядан чиқариш бўйича янги дастур амалга оширилади.

Жорий йилда боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 миллион гектар ерларни ҳам тўлиқ рақамлаштиришга топшириқ берилди.

Шунингдек, ушбу ерларда экинлар жойлашуви, вегетация жараёни, ҳосилдорлиги, минерал ўғит сарфи «Агроплатформа»да юритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг