Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Masdar» компанияси раҳбари «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

«Masdar» компанияси раҳбари «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, «ADQ» холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда «TAQA» компанияси раҳбари Жосим Ҳусайн Табит ва «Masdar» компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ар-Рамаҳий ҳам қатнашди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани қайд этилди. Бу йўналишда «Masdar» компанияси билан стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди.

Учрашув якунида давлат раҳбари Masdar бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ар-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти – «Дўстлик» орденини топширди.

Маълумот учун, «Masdar» компанияси Ўзбекистон энергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан, Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станцияси қуриляпти.

Ушбу йирик лойиҳа доирасида 111 та шамол турбинаси ўрнатилиши режалаштирилган. Шамол электр станциясининг илк қувватлари 2023 йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик станция бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг