Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маъмурий судларга мурожаат учун ундириладиган давлат божи бекор қилиниши мумкин

Маъмурий судларга мурожаат учун ундириладиган давлат божи бекор қилиниши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 17 октябрдаги мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этиш белгиланмоқда. 

Шунингдек, депутатлар мажлисда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқароларга қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.

Қонун лойиҳаси билан фуқароларга давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда БҲМнинг 70 фоизи миқдори (амалда 1 баравари, -таҳр.)да давлат божи тўлаши назарда тутилмоқда.

Ҳар икки қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг