Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабига узоқдан қатнайдиганлар учун бепул автобус йўлга қўйилади – лойиҳа

Мактабига узоқдан қатнайдиганлар учун бепул автобус йўлга қўйилади – лойиҳа

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштириляпти.

Бу ҳақда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳасида белгилаб қўйилди.

Қайд этилишича, мазкур тартибни тўлиқ, сифатли ва сўзсиз амалга оширилишига вилоят ҳокимликлари масъул бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг