Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1-босқич талабалари учун контракт тўлашнинг сўнгги муддати узайтирилди

1-босқич талабалари учун контракт тўлашнинг сўнгги муддати узайтирилди

Ўзбекистонда 1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25 декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда ушбу қарор қабул қилинган. Ушбу янгилик 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасида таҳсил олаётган 1-курс талабаларига бирдай таалуқли.

Таълимнинг ҳар икки босқичида тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 25 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг