Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Конституцияда адвокатурага бағишланган янги боб ажратилади – лойиҳа

Конституцияда адвокатурага бағишланган янги боб ажратилади – лойиҳа

Бугун, 27 феврал куни Тошкент давлат юридик университетида «Конституциявий ўзгаришлар — олимлар нигоҳида» мавзусидаги илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Йиғилишда муҳокама қилинаётган Конституция лойиҳасида прокуратурага оид конституциявий нормалар қандай алоҳида бобда акс эттирилган бўлса, худди шундай адвокатурага бағишланган янги боб киритилаётганлиги маълум қилинди.

Бу орқали айблов ва ҳимоянинг том маънода тенглигини таъминлашнинг мустаҳкам конституциявий асослари яратилади, дея таъкидланди тадбирда.

Қайд этилишича, Конституцияда жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши назарда тутилмоқда. Адвокатура фаолияти эса қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади. Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан тўсқинликсиз ва ҳоли учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Энг муҳими, адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг