Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коллеж ва техникумларда ўқувчи аёлларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади

Коллеж ва техникумларда ўқувчи аёлларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Коллеж ва техникумларда касб ва мутахассислик эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий таълим олиш имконияти яратиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлаш вазифаси топширилган.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имкониятини яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг