Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келгусида дрон олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилиши мумкин

Келгусида дрон олиб кирганлик учун жазо енгиллаштирилиши мумкин

Президент Администрациясига жорий йилнинг охирига қадар учувчисиз учадиган аппаратлар (дрон)ни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилашга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилмоқда.

Мазкур вазифа 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасининг 14-мақсадида белгиланиб, унда айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, Администрация ишлаб чиқадиган ҳужжат лойиҳасида бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексига белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш ҳам назарда тутилиши керак бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жиноят кодексининг 244-4-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудига қонунга хилоф равишда учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг