Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида юк машина тўсиққа бориб урилди

Ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида юк машина тўсиққа бориб урилди

Ижтимоий тармоқларда «Чарчоқлик сабаб ҳайдовчи ухлаб қолди. Натижада эса..» сарлавҳаси остида видео эълон қилинди. Ҳолат бўлишича Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 23 март куни соат 20:10 ларда Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 Бухоро Халқа автомобиль йўлининг 16-км. га етганда содир бўлган.

Бунда Туркманистон Республикаси Оври шаҳрида яшовчи, 1992-йилда туғилган Динс Танжу исмли шахс бошқарувида бўлган «Mersedes-Bens» русумли (33 АНГ 869) давлат рақам белгили юк автомашинаси ҳаракатланиш вақтида йўлни ажратиб турувчи БДО-3 бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси «Mersedes-Bens» русумли (33 АНГ 869) давлат рақам белгили юк автомашинаси ҳайдовчисининг ухлаб қолиши натижасида юз берган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, фақатгина транспорт воситасига шикаст етган.

Ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг