Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада трактор поезд билан тўқнашиб кетди: қурбон бор

Фарғонада трактор поезд билан тўқнашиб кетди: қурбон бор

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида поезд йўлига чиқиб кетган тракторни уриб кетди. Вилоят ИИБ хабарига кўра, трактор бошқарувида 9-синф ўқувчиси бўлган.

ЙТҲга вояга етмаган бола эҳтиётсизлик ҳамда эътиборсизлик билан яқинлашиб келаётган поезд таркиби олдига чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида мактаб ўқувчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

ЙТҲдан сўнг ҳолат юзасидан мактабда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди. Унда ЙТҲ сабаблари, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, пиёда ва ҳайдовчиларнинг йўлларда эътиборли бўлишлари лозимлиги борасида фикрлар билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг