Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада 18 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган корхона аниқланди

Фарғонада 18 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган корхона аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали ва «Ўзбекнефтгазинспекция» Фарғона вилоят бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қувасой шаҳрининг Ўрмиён қишлоғида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, маҳаллий хусусий корхона томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яширин равишда табиий газга уланиб, 3 та хумдонда 72 та ясама газ ёндиргичлар орқали оҳак ишлаб чиқарилган.

Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг июнь ойдан жорий йилнинг март ойига қадар 18 млн. 314 минг метр куб табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига 18 млрд 314 млн сўмлик зарар келтирилган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг