Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экопатрулга жалб қилинган МГ ва ИИО ходимлари айрим ҳолларда рағбатлантирилади

Экопатрулга жалб қилинган МГ ва ИИО ходимлари айрим ҳолларда рағбатлантирилади

Экологик патрулга жалб қилинган Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан ушбу ходимлар рағбатлантирилади.

Ушбу тартиб Президентнинг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, аҳолига ўз ташаббуси билан чиқиндихоналарга айланган ёки тизимли равишда чиқиндилар ноқонуний равишда ташлаб кетилиши кузатиладиган ҳудудларда ўз маблағлари ҳисобидан фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига буюртма бериш имконияти яратилмоқда.

Жавобгарликка тортиш чоралари кўрилиши натижасида жарима сифатида ундирилган маблағларнинг 20 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан буюртма берган шахслар рағбатлантирилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳужжат билан  автомобиль йўлларида радар ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ҳуқуқи берилгани ва бунда жаримадан маълум улуш тадбиркор ҳисобига ўтказиб берилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг