Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чирчиққа янги ҳоким келди

Чирчиққа янги ҳоким келди

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг қарори билан Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини Қибрай тумани «Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт» касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида бошлаган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигида, кейинроқ »Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири сингари вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ ҳоким Даврон Ҳидоятовнинг ҳокимликдан кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг