Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экспорт бўйича божхона расмийлаштирувлари 3 баробар қисқартирилади – лойиҳа

Экспорт бўйича божхона расмийлаштирувлари 3 баробар қисқартирилади – лойиҳа

Манфаатдор вазирлик ва идораларга 2023 йилнинг августига қадар маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичдан иборат божхона расмийлаштирувини 3 баробар қисқариш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилади.

Бу ҳақда 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасининг 28-мақсадида белгилаб қўйилмоқда.

Унга кўра, экспорт божхона юк декларацияларини шакллантиришдан бошлаб, расмийлаштиришга қадар бўлган барча жараёнларни ўз ичига қамраб олган – «Экспорт уч қадамда» тизими жорий этилади.

Бунда, экспорт операцияларини қуйидаги 3 босқичда амалга ошириш назарда тутилади:

  • экспорт шартномасини шакллантириш;
  • товар ва транспорт ҳужжатлари асосида экспорт декларациясини автоматик шакллантириш;
  • божхона расмийлаштируви ва чегара назорати.

Маълумот учун, Давлат дастури лойиҳасининг 28-мақсади бу, Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 млрд АҚШ долларига етказишни назарда тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг