Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси сифатида иш бошлади

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси сифатида иш бошлади

Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган Бахтиёр Ибрагимов 21 ноябр куни Вена шаҳрида Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия Президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

«Маросим доирасида элчининг Австрия Президенти билан суҳбати бўлиб ўтди. Австрия Президенти элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг ушбу масъулиятли фаолияти Австрия ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтиришга хизмат қилишига умид билдирди», дейилади хабарда.

Аввал хабар қилганимиздек, элчи штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида ҳам расман аккредитация қилинган эди.

Бахтиёр Ибрагимов бунгача Нью-Йорк шаҳрида 2017–2023 йиллар мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг