Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Альцгеймер, инфаркт, инсульт: аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ учрайдиган касалликлар

Альцгеймер, инфаркт, инсульт: аёлларда эркакларга қараганда кўпроқ учрайдиган касалликлар

Оқибатлари турлича кечадиган, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин бўлган айрим хавфли касалликлар нозик жинс вакилларида эркаклардан кўра кўпроқ кузатилади.

Альцгеймер касаллиги

Альцгеймер касаллигига чалинган беморларнинг учдан икки қисмини аёллар ташкил қилади. Узоқ вақт бунинг сабаби эркак ва аёлларнинг умр кўриши, яъни эркаклар ушбу касалликка қадар етиб бормаслиги билан боғлиқ, деб ҳисобланган. Аммо яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, касалликка чалиниш хавфи ген ва климакс давридаги аёлларга хос гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ эканлиги маълум бўлган.

Тушкунлик (депрессия)

Аёллар эркаклардан икки баробар кўпроқ депрессиядан азият чекади. Бу эса климакс даври ва менструал цикл вақтидаги гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ. Қолаверса, туғуруқ жараёнидан кейин аёлда биологик ва ижтимоий муаммолар юзага келиши ҳам депрессияга сабаб бўлиши мумкин.

Юрак касалликлари

Юрак касалликлари иккала жинс вакиллари учун ҳам хавфли бўлиши мумкин, лекин кўп ҳолларда айнан аёллар ушбу касалликдан вафот этади. Бунга биринчи навбатда шифокорларнинг ташхис қўйишда эркакларга хос симптомларга эътибор қаратиб, аёлларга хос специфик аломатларни кўздан қочириши сабаб бўлади. Қолаверса, кардиологларнинг таъкидлашига қараганда, инфарктга чалинган аёлларда эркакларга нисбатан ҳамроҳ касалликлар — қандли диабет, аритмия ва гипертония кузатилади. Шу сабаб ҳам аёлларга ушбу касалликка хос специфик симптомлар ҳамда профилактикаси ҳақида маълумотга эга бўлиш тавсия қилинади.

Урологик муаммолар

Сийдик йўлларидаги инфекция ва сийдик пуфагидаги муаммо ҳамда шунга ўхшаш муаммолар ҳам аёлларда кучли жинс вакилларидан кўпроқ кузатилади. Бунга эркак ва аёллар танасининг тузилиш жиҳатидан фарқ қилиши ва ҳомиладорлик ҳамда туғуруқ вақтидаги зўриқишлар сабаб бўлади.

Тери сили (волчанка)

Ушбу аутоиммун касаллигини буткул аёллар касаллиги деб ҳисоблаш мумкин. Чунки мазкур касалликка чалинган беморларнинг атиги 10 фоизини эркаклар ташкил қилади. Симптомлар турлича бўлгани учун ҳам унга ташхис қўйиш қийинчилик туғдириши мумкин. Кўпроқ учрайдигани эса эстроген гормонининг кўпайиши ҳисобланади ва айнан ушбу гормонал ўзгаришни шифокорлар касаллик триггери, деб ҳисоблайди.

Инсульт

Инсультнинг аёлларда кўп кузатилишига ҳам турли аёлларга хос гормонал ўзгаришлар, ҳомиладорлик ва туғуруқ сабаб бўлади. Аёлларда кўп кузатиладиган мигрень ва депрессия ҳам инсультни келтириб чиқарадиган омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабаб ҳам қон босимини назорат қилиб туриш, гипертония бўлмаслигига аҳамият бериш ва инсультга хос илк аломатлар ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. Унутманг, юрак хуружидан кейин асоратлар ва ўлим хавфининг олдини олиш учун шифокорда атиги 3,5-4 соат вақт бўлади.

Қалқонсимон без касалликлари

Мазкур муаммо кузатилиш эҳтимоли ҳам аёлларда эркаклардан кўра 5-8 марта кўп бўлади. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар саккизинчи аёл қалқонсимон без билан боғлиқ касалликка дуч келиши мумкин. Улардан энг кўп тарқалгани гипотиреоз — қалқонсимон безнинг моддалар алмашинуви меъёрда бўлиши учун етарли миқдорда гормон ишлаб чиқармаслиги ва Хашимото касаллиги ҳисобланади. Ушбу касалликларни қон таҳлили ва ултратовуш (УЗИ) текшируви орқали аниқласа бўлади. Асосийси эса шифокорга боришни ортга сурмаслик.

Паришонхотирлик

Ушбу касаллик ҳам эркаклардан кўра кўпроқ аёлларга хос. Бунда бош ҳамда орқа мия асаб толалари зарарланади, онемения ва кучсизланишни келтириб чиқаради. Тадқиқотчилар эса бунга сабаб қилиб, эркакларникидан кўра аёлларда кўпроқ бўладиган тери остидаги ёғ ҳамда гормонал тафовутларни кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг