Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

8 ёшли қизини калтаклаган маст аёл реабилитация марказига жойлаштирилди

8 ёшли қизини калтаклаган маст аёл реабилитация марказига жойлаштирилди

Бир муддат олдин Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги гул дўконларининг бирида маст аёл 8 ёшли қизини ҳақоратлаб ургани акс этган видео тарқалган ва туман ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилган эди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ҳолат тумандаги «Оқибат» маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Ҳуқуқбузар она В.А. Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туради.

Айни пайтда мазкур ҳолат Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинган. Фуқаронинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳокимликка кўра, 2015 йилда туғилган жабрланувчи В.И.га ёрдам кўрсатиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, унинг онаси 1993 йилда туғилган фуқаро В.А. эса Тошкент шаҳар аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг