Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори кўпайтирилади – Президент

2024 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори кўпайтирилади – Президент

Президент Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида жорий йилда ойликлар миқдори оширилиб, янги иш ўринлари яратилишини маълум қилди.

«Янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли даромадларини ошириш эътиборимиз марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берамиз. Ижтимоий соҳалар ривожини мутлақо янги босқичга кўтарамиз», – дейди давлат раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, охирги марта иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 2023 йил 1 декабрдан 7 фоизга оширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг