Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёдгор Саъдиевга яна бир мукофот топширилди

Ёдгор Саъдиевга яна бир мукофот топширилди

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий драма театри бош директори, режиссёр, актёр Ёдгор Саъдиев Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган ижодкор зиёлиларнинг халқаро форуми доирасида «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур мукофот Ижодий ва илмий зиёлилар форумида устоз санъаткор Ёдгор Саъдиевга тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, Баҳром Норбоев «Дебютлар ҳамдўстлиги» халқаро мукофоти билан тақдирланди.

Айтиш жоизки, ушбу мукофот 2008 йилда таъсис этилган бўлиб, 2009 йили илк бор ўз соҳибларига тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг