Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Виртуал музей. У қандай ишлайди?

Виртуал музей. У қандай ишлайди?

Туркиянинг «Топкапи» саройида «Янги Ўзбекистон маданий бурчаги»ни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш ва МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси бўйича виртуал музейи Низоми лойиҳаси муҳокамасига бағишланган эксперт йиғилишида иштирок этиш мақсадида Маданият вазирлиги делегацияси 25-28 феврал кунлари Минск ва 28 феврал-2 март кунлари Истанбул шаҳрида бўлади.

Виртуал музей (virtual - мумкин бўлган, яширин) — ҳақиқатда мавжуд бўлган музей (музей сайтлари) ёки ҳақидаги электрон ахборот воситалари орқали олиш мумкин бўлган маълумотлар. Виртуал музейлар электрон ахборот воситалари томонидан тақдим этиладиган интерактив хусусиятлардан фойдаланиш билан тавсифланади: фойдаланувчи уч ўлчамли заллар орқали «ҳаракат қилиши» мумкин, ҳар қандай маълумот ва тасвирларни олиши мумкин. Муҳим жиҳатлардан яна бири сайтга ташриф буюрувчилар билан доимий қайта алоқа таъминланади.

МДҲ мамлакатлари маданий мероси виртуал музейининг ноёб имкониятлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:

- Реал дунёда мавжуд бўлмаган виртуал музей залларини яратиш имконияти;

- Бир тур доирасида турли мамлакатларда жойлашган ҳар хил экспонатларни бирлаштирувчи виртуал 3D турлар яратиш имконияти;

- Турли экспонатларни бирлаштирувчи виртуал экскурсиялар орқали халқларнинг тарихий ва маданий мероси билан чуқур танишиш имконияти;

- Тарихий ва маданий марказлар, ёдгорликлар, ҳудудларнинг виртуал саёҳатларини яратиш имконияти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг