Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Узумзор воқеаси»: Брэд Питт Анжелина Жолини судга берди  

«Узумзор воқеаси»: Брэд Питт Анжелина Жолини судга берди  

Фото: «PopCornNews»

Голливуд актёри Брэд Питт собиқ рафиқаси, машҳурликда ўзидан қолишмайдиган актриса Анжелина Жолини судга берди.

2008 йилда Питт-Жоли жуфтлиги «Chateau Miraval» узумзорини сотиб олган (у пайтлар улар иноқ эди), Брэд Питт кейинчалик бу бизнесга ҳавас билан киришиб кетганди. 2014 йилда уларнинг тўйи айни шу узумзор боғда бўлиб ўтганди.

Кейинчалик, ажрашишганидан сўнг, бизнес ва шатодаги улушни бир-бирларининг рухсатисиз сотмасликка келишишганди.

Ўтган йилнинг январида Анжелина ўз улушини «номи ошкор этилмаган харидор»га сотишга қарор қилди. Брэд Питт харид қилувчининг номзодини ўзи тасдиқласа битимга розилигини билдиради. Бироқ актриса 2022 йилда бизнесдаги улушини спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи «Stoli Group» (Люксембург) компаниясига сотади. «Bloomberg» маълумотига кўра, компания эгаси россиялик миллиардер Юрий Шефлер. Брэд Питт воқеадан бехабар қолган.

Брэд Питт суддан ушбу битимни бекор қилишни ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг