Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Токио Олимпиадасида ўзбек миллий санъати намойиш этилиши мумкин

Токио Олимпиадасида ўзбек миллий санъати намойиш этилиши мумкин

Фото: Маданият вазирлиги

Маданият вазири Япониянинг Парламент вакиллари, Палата депутатлари Шиньичи Иса ва Хиросе Такасе билан расман учрашди. Суҳбат давомида депутатлар билан 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ўзбек миллий санъатини намойиш этиш ва маданий тадбирлар ташкил этиш борасида фикр алмашилди.

Маданият вазири делегация билан Япониядаги ташрифи давомида Токио миллий музейи ва «Кабуки» театрига боришди. Музейда Ўзбекистонга тегишли экспонатлар ҳам сақланмоқда.

Токио миллий музейи Уено шаҳар паркининг ичида жойлашган бўлиб, майдони 100 минг м2 тенг, у жуда қадимийдир ва Японияда энг катта музей ҳисобланади. Унда бешта бино мужассам бўлган, яъни Асосий, Шарқий, Маросим, Хейсей ва Хорюджи ибодатхоналарининг хазинаси залларидан иборат.

Музей директори ўринбосари билан музейлар фаолиятини ўрганиш, экспонатлар сақловини таъминлаш, тажриба алмашиш ва экспозициялар ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилинди. Делегация «Кабуки» театрининг жамоаси ва театр фаолияти билан танишди ва спектакль томоша қилишди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг