Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Теҳронда ўзбекистонлик фоторассомнинг ижоди намойиш этилмоқда

Теҳронда ўзбекистонлик фоторассомнинг ижоди намойиш этилмоқда

Эрон пойтахти Теҳронда ўзбекистонлик фоторассом Ҳусниддин Атонинг ижодий ишлари намойиши бўлиб ўтмоқда. «Ўзбeкистон – Буюк ипак йўли чорраҳасида» деб номланган шахсий фотокўргазма мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Маданият институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ижодий кечанинг очилишида Эрон сиёсий, иқтисодий ва маданий доиралари вакиллари, шунингдек, хориж дипломатлари ва журналистлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳодир Абдуллаев Теҳронда фотокўргазма ташкил этилгани нафақат Ўзбекистон ва Эрон, балки ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим қадам эканини таъкидлади.

Меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган 80 дан ортиқ фотосуратлар ўзбек халқининг кўҳна маданияти, анъаналари, қадимий тарихи, шунингдек, бетакрор маданий обидалари ҳақида нақл этади.

Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, санъат соҳасида халқаро эксперт ва фоторассом Ҳусниддин Ато мамлакатимиз ва хорижда ўтказилган кўплаб ижодий танловларда совриндор бўлган, шахсий кўргазмаларини ўтказган. Ижодкорнинг «Ўзбекистон – Буюк ипак йўли чорраҳасида» номли шахсий фотокўргазмаси 2019 йил давомида Бельгия, Испания ва Латвия каби мамлакатларда ҳам муваффақиятли тарзда ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг