Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли актриса Дилбар Икромова вафот этди

Таниқли актриса Дилбар Икромова вафот этди

Дилбар Икромова

Бугун Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актрисаси Дилбар Икромова 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.

Дилбар Икромова «Келинлар қўзғалони», «Чимилдиқ», «Дев билан пакана», «Девона», «Афғон» каби жуда кўплаб фильмларда ҳамда театр саҳналарида бир-биридан қизиқарли ролларни маҳорат билан ижро этган.

Маълумотларга кўра, актриса бир ойдан буён коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган бўлган.

«Xabar.uz» жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг