Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда Шаржа амирлиги археологик топилмалари бўйича кўргазма очилди

Самарқандда Шаржа амирлиги археологик топилмалари бўйича кўргазма очилди

Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги Арт-Резиденцияда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди.

Тадбирда БАА Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий, Шаржа археология бошқармаси бош директори Эиса Юсуф, БАА делегацияси вакиллари, Ўзбекистон томонидан Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, маҳаллий мутахассислар, журналист ва блогерлар, барча қизиқувчилар иштирок этди.

Кўргазмага Арабистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳамда Шаржа Амирлигининг неолит давридан Исломгача бўлган даврига оид 170 дан ортиқ археологик топилма келтирилган. Экспонатларнинг  80 фоизи илк бор Ўзбекистонда кўргазмага қўйилгани таъкидланди.

Журналистларга интерьвю берган Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий Самарқандга илк марта келгани, аммо у бу ерда ўзини худди ўз уйидагидек ҳис қилаётгани, бу маданиятимиз, тарихимиз, қадриятларимиз муштараклигини билан боғлиқ деб айтди. 

«Бу кўргазма, Марказий Осиё халқлари билан минглаб йиллардан буён боғлаб келган тарихимизни, шунингдек, ХХ ва ХХI асрларга дахлдор муносабатларимизни ҳам кўрсатиб беради.  Ўзбекистон ҳукумати ёрдамида Самарқандга келтирилган экспонатлар ёш авлодга бизнинг умумий, асрий анъаналаримизни англаб етишларига ёрдам беради», — деди Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий.

Кўргазма Ўзбекистон ва Бирлашган Араб амирликлари муносабатларини мустаҳкамлашга, маданий алоқаларни янги поғонага кўтаришга хизмат қилишига умидлар янгради.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Шаржадаги Млейха археологик ёдгорлигида сарой, истеҳкомлар, уйлар қолдиқлари, шунингдек, инсон ҳамда ҳайвонлар қабрлари топилган. Топилмаларнинг умумий майдони 3 кмга чўзилган. Млейхадан узоқ бўлмаган ҳудудда эса археологлар олтин, кумуш, бронза, темир, фил суяги, алебастр, шиша ва бошқалардан ясалган, безатилган буюмлар ҳам топилган. Бу буюмларда қадимги Миср, Юнон, Рим, Парфия, Ўрта Осиё, Ҳиндистон услубларини кўриш мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг