Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия тузилади

Ўзбекистонда ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия тузилади

Ҳукумат қарори билан ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, қуйидагилар Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • таълим;
  • илм-фан;
  • маданият;
  • оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар.

ЮНЕСКО ва Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилотининг (АЙСЕСКО) фаолиятида Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва ролини мустаҳкамлаш, ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Низомга мувофиқ умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган тегишли ҳудудларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари Комиссия билан келишилади.

Комиссия таркибига Комиссия раиси, унинг ўринбосарлари, Бош котиб ва Комиссия аъзолари киради.

Комиссиянинг навбатдаги умумий мажлислари ҳар йили камида бир марта, навбатдан ташқари мажлислар эса зудлик билан ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан чақирилади. Комиссия қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарорларнинг мазмуни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Комиссиянинг Бош котиби вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади ва Президент билан келишилган ҳолда Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида иштирок этиш учун вакилларни танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш Комиссия котибиятининг асосий функцияларидан бири ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг