Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оқ кема»ни суратга олган режиссёр вафот этди

«Оқ кема»ни суратга олган режиссёр вафот этди

Фото: «Sputnuk»

Таниқли ёзувчи ва кинорежиссёр Болот Шамшиев 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг Болот Шамшиев шифохонада оламдан кўз юмди», — дейилади хабарда.

«Оқ кема» (1975) кинофильмидан кадр

Маълумот учун: Болот Шамшиев (1941—2019) — «Оқ кема», «Иссиқкўлнинг қизғалдоқлари», «Караш довонидаги отишма», «Фудзиямага чиқиш», «Эрта қайтган турналар» каби машҳур фильмларни суратга олган атоқли қирғиз кинорежиссёри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг