Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Клара Жалилова вафот этди

Клара Жалилова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳиби Клара Жалилова вафот этди. Аввалроқ актрисанинг бетоб экани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Клара Жалилова 1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган. 1958 йилда суратга олинган «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳрамон — Юлдузхон образи актрисага оламшумул машҳурлик олиб келган.

Клара Жалилова «Чинор остидаги дуэл», «Келинлар қўзғолони», «Кулол ва хумча», «Сўнгги лаҳза» каби фильмларда ҳам эсда қоларли образлар яратган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг