Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғолибга KIA автомобили: Ўзбекистонда ҳам «Овоз» телешоуси  ўтказилади

Ғолибга KIA автомобили: Ўзбекистонда ҳам «Овоз» телешоуси  ўтказилади

ЗўрТВ телеканалида «Овоз» телешоусининг тақдимоти ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков, ўзбек санъати дарғалари, жамоатчилик фаоллари иштирок этишди.

«Овоз» телешоусига оид энг муҳим маълумотлар:

  • лойиҳада бир мавсум 4 ой давом этади;
  • Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон ва Татаристон халқ артисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ҳамда Тоҳир Содиқов телешоуда мураббийлик қилишади;
  • лойиҳа Ўзбекистондаги иқтидор эгаларини аниқлаш ва саралаш имконини берувчи платформага айланади ва Маданият вазирлиги гарчи ғолиб бўлиш насиб этмаган бўлсада, лойиҳа орқали назарга тушан истеъдодларнинг кейинги фаолиятига ғамхўрлик кўрсатишни йўлга қўяди;
  • Ҳар бир мавсум ғолиби KIA автомобили билан тақдирланади. Финалчилар билан продюсерлик шартномалари тузилади, овоз ёзиш студияларида қўшиқлари бепул ёзиб берилади, мусиқий альбомларини чиқаришларига кўмаклашилади;
  • болалар учун алоҳида телешоу ташкил этилади;
  • лойиҳада ёши, миллати, тили, ижтимоий мансублиги, мусиқий билим бобида профессионал билимга эга ёки ҳаваскорлигидан қатъий назар барча иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон ушбу телелойиҳани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёдаги 76-мамлакатга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг