Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов кўп армонларини қоғозга туширган, аммо ҳеч кимга кўрсатмаган — Президент шоирлар ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди

Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов кўп армонларини қоғозга туширган, аммо ҳеч кимга кўрсатмаган — Президент шоирлар ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди

Архив фото.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоят фаоллари билан ўтаётган йиғилишда Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

— Эркин Воҳидов билан кўп суҳбатда бўлганман. Ўша оғир вақтлари тунда бўлса ҳам Эркин акани кўриб келардим. У оғир вазмин, ҳақиқий миллатпарвар инсон эди.

Эркин ака билан қилган суҳбатларимиз ҳақида ҳозир айтиб бўлмайдиган гаплар ҳам бор. Насиб қилса, халқимиз оёққа туриб олсин, ҳаммасини китоб қилиб, ёзиб қолдираман.

Жиззахда ишлаган вақтимда Абдулла Орипов билан суҳбат қилсам таскин топардим. Ярим кун юрсак учта шеър ёзиб берарди. Бу шеърларнинг мазмуни ўнта китобга татирди. Ўша шеърлар ҳозир ҳам менда сақланмоқда. Бекорга музей ташкил этмадик. Вақти келганда эълон қилинмаган суратларни ҳам халқимизга кўрсатамиз.

Менинг жуда катта армонларим бор. Бу шоирларимиз ҳали яшаса бўларди. Агар улар ҳозир адабиётга бераётган эътиборни, адиблар хиёбонини кўрганда эди, янгича илҳом олган бўларди, бунга мен ишонаман.

Бу икки адибимиз жуда кўп армонларини қоғозга туширган, аммо бировга кўрсатмаган. Ўзи ўқиган холос, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг