Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода ҳужжатли фильм олинмоқда (фото)

Бухорода ҳужжатли фильм олинмоқда (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бошқирдистон телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан Бухоро ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ҳокими ахборот  хизмати раҳбари Олим Жўраев маълум қилди.

Таъкидланишича, Бошқирдистон телерадиокомпанияси бош муҳаррири Гаухар Батталова бошчилигидаги ижодий гуруҳ мутасаввиф ва шайх Сайфиддин Бохарзий, Исмоил Сомоний мақбаралари, шунингдек, Бухоро шаҳрининг бошқа бир қатор тарихий объектларида суратга олиш ишларини олиб бормоқда. Ижодий гуруҳни шариф кентнинг диққатга сазовор жойлари, ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти, бетакрор табиати ва меҳмондўстлиги қизиқтирган.

— Бухоройи шарифни Бошқирдистонда ҳам жуда яхши билишади. Бизда тарихий қадамжоларнинг ноёб архитектурасига қизиқиш катта. Ҳужжатли фильмда биз ана шу жиҳатга кўпроқ эътибор қаратяпмиз. 4 та телекомпания ва 4 та радиостанциядан иборат Бошқирдистон телерадиокомпаниясида 700 дан ортиқ ижодий ва техник ходимлар фаолият юритади. Бухоро тарихига оид ҳужжатли фильм барча телерадиодастурлар орқали рус ва бошқирд тилларида эфирга узатилади, — деди Гаухар Батталова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг