Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Болаликка қайтиб»: Ўзбек миллий қўғирчоқ театридан фоторепортаж

«Болаликка қайтиб»: Ўзбек миллий қўғирчоқ театридан фоторепортаж

Фото: Мадина Аъзам.

1939 йилда фаолиятини бошлаган Ўзбек миллий қўғирчоқ театри 82 йилдан бери миллионлаб болаларга хизмат қилиб келмоқда.

Театрда Пўлатжон Дониёров раҳбарлигида Нурхон Эшмухамедов, Ҳамидулла Абдуллаев, Олим Холимтоев каби қўғирчоқбозлар элга танилди. Даставвал, «Петрушка-шум бола», «Ванянинг болалар боғчаси», «Ёлғончи бола», «Сембо» ва «Петрушка-хорижий», «Макс ва Мориц» каби таржима спектаклларни оммага тақдим этган.

Йигирманчи асрнинг 50-йилларга келиб «Ўрмонда», «Сеҳрли қутича», «Зиёд ботир», «Тўти ва Қумри», «Ўрмондаги ҳодиса» каби бир қанча спектакллар томошабинларга ҳавола этилди. Айниқса, Тошкентлик ёзувчи Бендернинг «Кечирасиз, ўртоқ Довруқ» комедияси ёш томошабинлар даврасида машҳур бўлди. 1980 йилларнинг бошигача қўғирчоқ театри репертуарида қирққа яқин спектакл бўлиб, йилига 500 мартадан ортиқ томошани муҳлисларга хадя этган.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида театр жамоаси молиявий қийинчиликларга дуч кела бошлади. Шунга қарамасдан, бугунги кунда Республика қўғирчоқ театри реконструкция қилиниб, бино замонавий ва муҳташам ҳолатга келтирилди.

Театрнинг томоша зали 311 томошабинни сиғдира олиш имконига эга. Театр жамоасида Динара Йўлдошева, Нигора Фахрутдинова, Алишер Икромов каби бир қанча иқтидорли ходимлар меҳнат қилмоқда.

Ўзбек миллий қўғирчоқ театри Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистондаги қўғирчоқ театри ижодкорлари билан яқин алоқа ўрнатган. Эътиборингизга мазкур театрдан фоторепортажни келтириб ўтамиз.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг