Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура қимматбаҳо асарни давлатга қайтарди

Бош прокуратура қимматбаҳо асарни давлатга қайтарди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бош прокуратура томонидан 2014 йил 27 майда Яккасарой тумани ИИБ ТБ томонидан К.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилди.

Тергов томонидан аниқланишича, 2008 йил 28 августда фуқаро А.П. ўз таниши бўлган К.Й.га рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлигидаги асарни 50 минг АҚШ долларига сотганлиги ва у ўз навбатида таниши бўлган Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганлиги маълум бўлди.

2014-2018 йиллар даврида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабабли жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган.

Шундан кейин, фуқаро А.П. қабул қилинган қарорлардан норозилиги хақида Бош прокурор номига ариза билан мурожаат қилди.

Бош прокурор топшириғига асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бўлимидан талаб қилиб олинди ва 2018 йил 4 июнда Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг иш юритувига берилди.

Бошқарма томонидан 2018 йил 14 июнда ўтказилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандт асари топилди.

Тергов натижаларига кўра, К.Й. ва Р.Ф. Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 238-моддасининг 2-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) билан айбланувчи сифатида жалб қилинди ва 2018 йил 14 сентябрдаги жиноят иши айблов далолатномаси билан судга юборилди.

2018 йил 21 ноябрдаги жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра, К.Й. ва Р.Ф. айбдор деб топилди, асар эса давлат даромадига ўтказилди.

Caption

Суд ҳукмининг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 8 феврал куни Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлимининг 2019 йил 13 мартдаги хатига асосан, рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлик иши махсус комиссия аъзолари иштирокида тегишли процессуал тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул ходимларига тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг