Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Актёр Йигитали Мамажонов ва актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш қурди

Актёр Йигитали Мамажонов ва актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш қурди

Фото:«Instagram»

Актёр Йигитали Мамажонов ва актриса Муқаддас Саъдуллаева турмуш қурди. Бу ҳақда журналист Сардор Комилов маълумотига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Йигитали ва Муқаддас қонуний тарзда никоҳдан ўтган. Улар, шунингдек, фарзанд ҳам кутишмоқда.

Муқаддас Саъдуллаева аввалги турмушидан Саъдия исмли қиз фарзанд кўрган. Актриса «Instagram»даги постларидан бирида «Ҳаётий тажрибамга кўра, инсонлар бировнинг шахсий ҳаётига ҳам аралашиб турмушини бузиб юборишганигача кўриб гувоҳ бўлдим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича, сирлилигича қолгани яхши! Оиламни бундан буёғига ҳар қандай бало қазолардан узоқ тутаман», — деб ёзган эди.

Ушбу никоҳ Йигиталининг учинчи, Муқаддас Саъдуллаеванинг иккинчи турмуши ҳисобланади. Йигиталининг аввалги никоҳларидан уч нафар фарзанди бор.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг