Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Актёр Ойбек Одилов оламдан ўтди

Актёр Ойбек Одилов оламдан ўтди

Фото: «Кино-Театр.РУ»

Марҳум санъаткор Иноғом Одиловнинг фарзанди — актёр ва режиссёр Ойбек Одилов хасталик туфайли бугун, 10 декабрь куни оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.uz».

Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг «Аёл зоти» сериалида томошабин назарига тушган. У «Осмон яқин» фильмидаги роли орқали танилган. Шунингдек, моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди. Унинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, яқинлари қалбида мангу яшайди. Сирли табассуми эса ўзбек киносининг экранларида барҳаёт.

Марҳум бугун аср намозида сўнгги манзилга кузатилади.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини изҳор қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг