Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

«Зиёфат» пулини ким тўлайди?

«Зиёфат» пулини ким тўлайди?

Фото: «Vm.ru»

2020 йил 19 октябрдан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилиши, Транспорт вазирлиги бунда ташувчилар томонидан йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди.

Блогер Шаҳноза Соатова бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

«Транспорт вазирлиги «қўлқопларни текин тарқатамиз» дебди-ю, бу «зиёфат»нинг пулини ким тўлашини айтмабди. Зиёфат қимматга тушиши аён: қўлқоплардан ташқари, уларни ечганда ташлайдиган махсус идишларни ҳам ҳар бир бекатга ўрнатиш, кейин ишлатилган қўлқопларни ходимлар, аҳоли ва табиатга зиён етказмай зарарсизлантириб йўқ қилиш масаласи ҳам бор. Ахир бу миллионлаб вирусли резина қўлқоплар дегани. Бу ёғи неча пулдан тушади, биров ўйлаб кўрдими? Ўзи ювса сувда оқиб кетадиган вирус бўлса. Йўловчилар соғлиғига фақат вирус эмас, зарарланган атроф-муҳит ҳам салбий таъсир қилади. Бу оқибатлар билан ишлаш механизми ишлаб чиқилганми? Энг ғалати жойи: бир марталик ниқоб дейилганда ҳам, тушунса бўларди, қўлқопларнинг коронавирусдан ҳимояловчи самараси ҳали исботланмаган, на ЖССТ, на ўзимизнинг ССВ бу борада тавсия бермаган-ку».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг