Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна бир нечта бемор коронавирусдан тузалиб чиқди (фото)

Яна бир нечта бемор коронавирусдан тузалиб чиқди (фото)

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар орасида буткул соғайганлар сони ошиб бормоқда. Бугун улардан яна 8 нафари касалликдан фориғ бўлди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан 38 нафари буткул соғайди.

«Тузалганларнинг кун сайин кўпайиб бораётганида эса, авваламбор, шу соҳада фаолият олиб бораётган фидокор тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси мужассам. Шифокорлар беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор мамлакатларнинг энг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланишмоқда. Бундан ташқари, Президентимиз топшириғига кўра, ҳар бир беморга икки нафардан шу соҳада кўзга кўринган тажрибали мутахассислар жалб қилиниб, стандартлар бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Шунингдек, шифокорлар беморларни даволаш жараёнида мамлакатимизнинг етук пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог, реаниматолог каби қатор мутахассислар билан телемулоқот ўрнатиб, улардан керакли тавсияларни олаётгани ҳам қўл келмоқда. Тор мутахассислар билан ҳамкорлик беморларнинг ҳолати юзасидан маслаҳатлашиш, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини бераяпти.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб кетишлари учун курашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг