Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна 18 кишида коронавирус аниқланди. Қайси ҳудудларда аҳоли орасидан вирус топилгани маълум қилинди

Яна 18 кишида коронавирус аниқланди. Қайси ҳудудларда аҳоли орасидан вирус топилгани маълум қилинди

Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг