Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразмда карантин чора-тадбирлари кучайтирилмоқда

Хоразмда карантин чора-тадбирлари кучайтирилмоқда

Куни кеча Хоразм вилояти аҳолиси орасида ҳам коронавирус билан зарарланган шахслар борлиги қайд этилди.

Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби томонидан карантин қоидаларини таъминлаш, фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш билан боғлиқ чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

Хусусан, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси таркибидаги хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ва ҳудудий профилактика инспекторлари ўзаро ҳамкорликда шаҳар ва туманлардаги бозорлар, савдо шохобчалари ва дорихоналарда ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Вирусли касалликлардан ҳимояланиш тартиб-қоидалари юзасидан қўлланма шаклида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика бошқармаси ташаббуси билан тайёрланган буклетлар (кимёвий ишлов берилган) ҳам аҳоли орасида тарқатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг