Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги клиникалардан беморлар тузалиб чиқди

Тошкентдаги клиникалардан беморлар тузалиб чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 31 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб,  реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 21 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафардан Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан, 3 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан, 2 нафари Бухоро вилоятидан, 1 нафари Хоразм вилоятидан ва яна 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 24 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 76 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган бола.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 1 нафардан Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан. Соғайганларнинг  3 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан келишган. 1 нафар фуқаро (аёл) эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Улардан энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 813 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 848 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2407 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг