Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёга 80 дона сунъий нафас бериш аппарати келтирилди

Сирдарёга 80 дона сунъий нафас бериш аппарати келтирилди

Фото: Сирдарё вилояти ССБ

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда нафас олиш тизими, яъни ўпкада турли муаммолар юзага келади. Унинг иммун тизими эса қонга кўпроқ аксилтаналар тушиши учун томирларни кенгайтириш билан жавоб қайтаради. Натижада ўпкалар суюқликка тўлиб қолади ва нафас олиш тизими билан боғлиқ кўнгилсизликлар рўй беради. Бемор организмида кислород танқислиги кузатилади. Ана шундай вазиятда чора сифатида сунъий нафас бериш аппаратидан фойдаланилади. 

Ушбу ускунанинг ёрдамида ҳаво бемор тана ҳарорати даражасигача иситилиб ва намлаб берилади ва қайта ўзини тиклаб олиши учун ўпкага кўмаклашади.

Бугун ана шундай сунъий нафас бериш аппаратларидан яна 80 таси Сирдарёга вилоятга келтирилди. Бу биринчи ва иккинчи бор вилоятга келтирилган жиҳозлар эмас. Бундан олдин ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ёрдам бериш ва уларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида бир қанча замонавий тиббий жиҳозлар берган эди, дейилади вилоят ССБ хабарида.

Келтирилган янги сунъий нафас бериш аппаратлари тизимидаги 22 та тиббиёт муассасаларига етказиб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг