Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санитария қоидалари бузилмоқда, карантин кучайтирилиши мумкин — Қирғизистон

Санитария қоидалари бузилмоқда, карантин кучайтирилиши мумкин — Қирғизистон

Кубатбек Боронов.

Фото: «Vesti.kg»

Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик бўйича қўшимча чораларни қўллаш имкониятларини кўриб чиқяпти, дейилади «Regnum» хабарида. Республика тезкор штаби йиғилишида мамлакат ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов шуни маълум қилди.

«Бишкекдаги эпидемиологик вазият хавотирли, статистика пасаймаяпти», — таъкидлади Боронов.

Бороновнинг айтишича, пойтахт аҳолиси санитария қоидаларига унча риоя қилмаяпти. Касал бўлган фуқароларнинг ўзлари мурожаат этишаётгани жойлардаги эпидемиологик гуруҳлар иши қониқарли эмаслигидан далолат беради, деди бош вазир биринчи ўринбосари.

7 июнь ҳолатига, Қирғизистонда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 2007 тага етди, 395 нафар бемор — тиббиёт ходимларининг ўзлари. Жами 1425 нафар бемор соғайиб кетган, вафот этганлар — 22 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг