Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда карантинда сақланган 300га яқин киши ўз оиласига қайтди

Самарқандда карантинда сақланган 300га яқин киши ўз оиласига қайтди

Фото: ИИВ

Самарқанд туманидаги «Дўстлик» оромгоҳида 14 кунлик карантиндан сўнг 292 нафар фуқаро тиббий текширувдан ўтказилди, махсус аппаратлар орқали лаборатор ва бошқа диагностик таҳлиллар олинди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларда касаллик аломатлари топилмаган.

Ушбу фуқаролар энди уй шароитида яна маълум муддат оила шифокори ва патронаж ҳамширалар назоратида тиббий кузатувда бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг