Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон: касалини яширган ва тарқатган фуқаро аниқланди — беш йилгача қамалиши мумкин

Қирғизистон: касалини яширган ва тарқатган фуқаро аниқланди — беш йилгача қамалиши мумкин

Фото: «Photo.boltai.com»

Коронавирус билан касалланган ва буни ҳаммадан яширган қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Knews.kg» хабар берди.

«У коронавирусга чалингани теширув чоғи тасдиғини топди. Афсуски, касалини қариндошлари, тенгқурлари, ҳамкасбларидан яшириб, вирусни тарқатиб юрган. Ҳозир обсерваторияда сақланяпти. Соғайганидан сўнг беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин», — деди Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманлари коменданти М.Нурдинов.

Энди бу фуқаро Жиноят кодексининг 280-моддаси 2-қисми билан 2,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Чунки у фавқулодда вазият жорий этилган шароитда санитария-эпидемиология қоидаларини қасддан бузиб, одамларнинг оммавий касалланиши ва заҳарланиши хавфини туғдирган.

Маълумот учун: айни пайтга келиб, Қирғизистонда 228 кишида коронавирус аниқланган, соғайганлар — 33 нафар, вафот этганлар — 4 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг