Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нью-Йорк пиёдалар сайр қилиши учун 160 километрлик автомобиль йўлларини ёпишга қарор қилди

Нью-Йорк пиёдалар сайр қилиши учун 160 километрлик автомобиль йўлларини ёпишга қарор қилди

Фото: «Krastriathlon.ru»

Нью-Йорк ҳукумати коронавирус хавфи туфайли пиёдалар керакли масофани сақлаган ҳолда эркин сайр қилиши учун 100 миль (тахминан 160 километр) автомобиль йўлларини ёпишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди шаҳар мэри Билл де Блазио.

Нью-Йорк АҚШда коронавирус эпидемияси маркази ҳисобланади. Хабарларга кўра, шаҳарда жами 162 212 киши COVID-19 га чалинган, 41 648 киши шифохонага жойлаштирилган, 12 571 киши вафот этган. Ҳукумат аҳолидан 6 футлик (1,83 м) масофани сақлашни талаб қилмоқда. Бу қоидани бузганлик учун 1000 долларгача жарима мавжуд.

«Пиёдалар учун кўчаларни очиб бериш зарур масофани сақлашга ёрдам беради. Кунлар исий бошлади, бу биз учун янги қийинчиликларни юзага келтиради, — деди де Блазио. — Май ойида 40 миль ва жами 100 миль йўлни очишга қарор қилдик».

Унинг сўзларига кўра, асосан паркларга туташ кўчаларга эътибор қаратилади. Чунки иссиқ об-ҳаво туфайли кўчага одамлар чиқиши кўпайиши кутиляпти. Кўчаларни очиш орқали паркларни кенгайтириш мумкин.

«Дастлабки 7,2 миль душанба куни очилади», — деди шаҳар ҳокими.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг