Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусни олдини олиш учун дорилар Ўзбекистонда борми?

Коронавирусни олдини олиш учун дорилар Ўзбекистонда борми?

Сардор Кариев

Видолавҳадан скриншот

АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев иштирокида брифинг ўтказилди.

Мутахассис коронавирусни олдини олиш учун дорилар Ўзбекистонда борми, деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

– Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вирусларга қарши қўлланиладиган дори воситаларининг рўйхатини шакллантирди.

Рўйхат асосида коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши самарали вирусга қарши препаратлар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий 52 та корхоналар аниқланди.

Ушбу дори воситалари вирусли юқумли касалликларни (жумладан коронавирус 2019-nCoV) келтириб чиқарувчи вирусларга қарши таъсирга эга бўлиши мумкинлиги келтирилган, деди Сардор Кариев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг