Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирусни даволаганларга пул етиб бормай, даволамаганларга тўлаш ҳолатлари аниқланди

Коронавирусни даволаганларга пул етиб бормай, даволамаганларга тўлаш ҳолатлари аниқланди

Фото: Xabar.uz

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 15-18 май кунлари короновирус билан касалланган беморлар даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва бу жараёнда иштирок этаётган бошқа муассасаларда ўтказилган назорат тадбирларида 32 та тиббиёт муассасаларида 932 нафар ходимларга 19,6 млрд.сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиктирганлиги аниқланди.

Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, тиббиёт ҳодимларига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланди.

Шунингдек, назорат тадбирларида короновирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланди.

Асоссиз ва ортиқча киритилган маблағлар ўрнатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб қолинди, асоссиз тўлаб юорилган пулларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

2020 йилнинг 26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд. сўмни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг